Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 37 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Давлат хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

×

 2024-01-12 15:22:51    569

PDF yuklash
Chop etish


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ташаббуси билан “Соғлом давлат хизматчиси” шиори остида давлат фуқаролик хизматчиларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ойлиги ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмат тўғрисида”ги қонуннинг 53-моддасига мувофиқ, давлат фуқаролик хизматчисини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш мақсадида тиббий хизмат кўрсатилиши алоҳида кафолатланган.

Шу кунларда вилоят ҳокимлиги ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятдаги барча бошқарма ва ташкилотлар ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликларида фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ушбу ойлик доирасида Ўзбекистон тумани ҳокимлиги аппарат ходимлари ҳам тумандаги кўп тармоқли марказий поликлиникада чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Аниқланган ҳасталикларни даволаш, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини ривожлантириш юзасидан ходимларга шифокор мутахассислар томонидан кўрсатма ҳамда тавсиялар берилди.