Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Республика ишчи гуруҳининг ўрганишлари бугун “Бўстон” ва “Қудашобод” маҳалла фуқаролар йиғинларида давом этди

×

 2024-01-23 23:24:27    523

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, бандликни таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, маънавият ва маърифат, ёшлар тарбияси каби йўналишларда олиб борилаётган ишларни ўрганиш бўйича республика ишчи гуруҳи Ўзбекистон тумани маҳаллаларида фаолият олиб бормоқда.

Бугун ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги “оғир ҳудуд” дея белгиланган “Бўстон” ва “Қудашобод” маҳаллаларидаги муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан ўрганишларни давом эттирди.

Туман сектор раҳбарлари билан биргаликда дастлаб, ушбу ҳудудлардаги “маҳалла бешлиги”нинг фаолияти самарадорлиги билан танишилди. 

Маҳалла фаоллари, нуронийлар билан суҳбатларда аҳолини қийнаб келаётган масалалар, хусусан маҳалла инфратузилмаси билан боғлиқ муаммолар аниқланди. 

Жараёнларда ҳудудлардаги ижтимоий соҳа объектлари, соғлиқни сақлаш, таълим масканларида соҳавий вазифаларни қай даражада амалга оширилаётганлиги кўздан кечирилди. 

Ушбу маҳаллаларни оғир ҳудуд тоифасидан чиқариш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, аҳолининг ҳар бир мурожаатларини ижобий ҳал этиш юзасидан манзилли “Йўл хариталари” тузилиб, вазифаларнинг аниқ ижро муддати ва масъуллар рўйхати шакллантирилди. Таъкидлаш жоизки, ўрганишлар давомида фуқароларнинг кўплаб мурожаатларини жойида ижобий ечимини топишга ҳам эришилди.