Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сектор раҳбарларининг ҳудудларда ёшлар билан учрашувлари давом этмоқда

×

 2024-02-01 14:08:45    618

PDF yuklash
Chop etish


Ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқариш мақсадида Ўзбекистон тумани сектор раҳбарлари иштирокида жойларда ёшлар билан очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкилланмоқда.

3-сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Содиржон Абдуллаев иштирокида 31-умумтаълим мактабида ўтказилган учрашув ҳам ана шу муҳим вазифаларга бағишланди. 

Тадбирда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Шохруҳбек Шокиров ва бошқа мутасаддилар, "Шодлик", "Қушқўноқ", "Дарвешобод" ва "Хайдаробод" маҳаллаларида яшовчи ёшлар, мактаб битирувчилари иштирок этди.  

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда ёшларни хорижий тилларни пухта ўзлаштириши, IT (рақамли технологиялар) саводхонлиги ҳамда касб-ҳунарга бўлган қизиқишларини ошириш, ватанпарварлик, юрт тинчлиги ва тараққиётига дахлдорлик туйғуларини юксалтириш масалалари ҳақида сўз борди. Қизғин ўтган тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан жавоблар олишди.