Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 41 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Экспортёрлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

×

 2024-02-22 11:38:44    768

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Экспортчилари уюшмаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази - UzTest ДУК Қўқон филиали билан ҳамкорликда “Ўзбек маҳсулотларини дунё бозорига сифатли олиб чиқишга ўз ҳиссамизни қўшамиз” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашувда саноат ва қишлок хўжалиги маҳсулотлари экспортчи корхоналари вакиллари, тадбиркорлик субъектлари ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.

Тадбирда экспортёрларнинг фаолиятидаги ютуқлар билан ўртоқлашилиб, юзага келаётган муаммолари, таклифлари бўйича фикрлар алмашилди.

Жорий йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт ҳажмини ошириш чора-тадбирлари, мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга сифатли тайёрлашнинг аҳамияти, хорижий харидор топиш йўллари ва соҳага доир бошқа масалалар бўйича масъуллар томонидан тақдимотлар ўтказилиб, керакли тавсия ва тушунчалар берилди.

Тадбиркорлар экспорт соҳасида мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича ўз таклифларини билдириб, фаолиятларида юзага келаётган турли саволлар юзасидан масъуллардан жавобларни олдилар.