Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик волейболчи аёллар вилоят прокурори кубогини қўлга киритдилар

×

 2024-02-23 10:52:20    722

PDF yuklash
Chop etish


8 март - "Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишлаб қизлар ва аёллар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича "Фарғона вилоят прокурори кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди. 

Вилоятимиздаги барча шаҳар ва туманлар жамоалари иштирок этган мусобақа муросасиз ва қизғин баҳсларга бой ўтди. 

Мусобақа фаворити сифатида кўрилган Ўзбекистон тумани аёллар жамоаси дарҳақиқат ушбу эътирофга муносиблигини исботлаб, якунда вилоят прокурори кубогига эга чиқдилар.  

Финалгача бўлган барча баҳсларда рақибларидан устун келган тумандошларимиз, финалда бағдодлик волейболчи аёллар жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди. Кучли учликни эса қўқонлик волейболчи қизлар якунлаб беришди.

Тақдирлаш маросимида ғолиб волейболчи аёлларимизга вилоят прокурори кубоги, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.