Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳалладаги ёшлар етакчилари оналарини байрам билан ўзига хос қутладилар

×

 2024-03-06 23:59:24    610

PDF yuklash
Chop etish


8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон туманидаги барча масканларда маданий-маърифий тадбирлар ташкилланиб, мўътабар зотларга юксак эҳтиром кўрсатилмоқда. 

Ана шундай тадбирлар бири Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимининг ташаббуси билан ташкилланиб, унда туман маҳаллаларида фаолият кўрсатаётган барча ёшлар етакчиларининг оналари жам бўлишди. 

Ўзига хос кўтаринки руҳда ўтган тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Улуғбек Фозилов иштирок этди.

Тантана қатнашчиларини гўзал шодиёна билан қутлаган туман раҳбари, мўътабар аёлларга фарзандлари масъулиятли ва жонкуярлик талаб этиладиган вазифада фаолият кўрсатаётгани учун ҳар қанча фахрланишга ҳақли эканликларини билдириб ўтди. 

Маҳалладаги ёшлар етакчиси бугун том маънода ўз тенгдошларининг кўмакчисига айланиб улгургани, айни йўналишда ҳудудларда амалга оширилаётган салмоқли ишлар ва келгусида ҳам ташаббускорликни қўлдан бой бермаслик ҳақида тўхталинди. 

Шу куни барча онажонларга ташаккурнома ва гўзал гулдасталар билан биргаликда, илиқ меҳр ҳамда қувонч улашилди.