Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

×

 2024-04-01 14:31:42    456

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон тумани “Фаровон келажак” маҳалласи Юқори Тўлаш кўчасида яшовчи Ахмаджонова Гулчехрахоннинг видеомурожаати эълон қилинди.

Унда фуқаро Ахмаджонова Гулчехрахон ўз яшаш хонадонига туташ ҳудуддан ўтган зовур атрофидан фойдаланишда маҳалладоши билан ўзаро келиша олмаётганлиги ҳақида маълум қилган.


Фуқаро Ахмаджоновани мурожаатида келтирилган масалалар ва мавжуд ҳолат соҳага дахлдор мутасаддилар томонидан тегишлича ўрганилди.
 Фуқаро Ахмаджонова истиқомат қилувчи хонадон рўпарасидан ирригация тармоғи (зовур) ўтган бўлиб, унинг четлари бир неча йилдан буён ташландиқ ҳолатда бўлган. Маҳалланинг яна бир фуқароси Х.Яндашев сув муҳофаза зонаси ҳисобланган мазкур ерларни кўкаламзорлаштириш мақсадида терак ва арча кўчатларини экади. Шу жараёнда фуқаро Ахмаджонова ҳам айни ўзининг хонадонига туташ бўлган, қайд этилишича 20 метрли қисмига ўзи мевали дарахт экишини маълум қилиб, маҳалладоши билан келишмовчиликка боради.
 

Вазиятдан келиб чиқиб, масалани ижобий ҳал этиш ва ердан фойдаланиш тартиблари юзасидан маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, соҳа мутасаддилари хамда жамоатчилик иштирокида ҳар икки томонга зарурий тушинтиришлар берилди. Икки маҳалладош ўртасидаги ўзаро зиддиётни бартараф этиш, музокарага келтириш чоралари кўрилди.