Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Пресс-тур: ОАВ вакиллари “Оқтепа” маҳалласида ўзини ўзи банд қилган аёлларнинг кўпчиликка манзур машғулотлари билан яқиндан танишди

×

 2024-04-05 22:26:24    548

PDF yuklash
Chop etish


Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос машҳур “бренди” бўлади. Ўзбекистон тумани марказида жойлашган Чармак маҳалласи қатламаси билан машҳур. Маҳалладаги кўплаб хонадон бекалари қатламачилик билан шуғулланади. Кўчада бўлар экансиз аксарият хонадондан қатламанинг ёқимли хиди уфуради.

Бугун бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакиллари маҳаллада ўзини ўзи банд қилган аёлларнинг кўпчиликка манзур ана шу машғулотлари билан яқиндан танишдилар.

Маҳаллада пиширилган қатламалар нафақат Фарғона ва бошқа вилоятлар, балки қўшни давлатларда ҳам харидоргир. Хонадонларнинг хар бирида бир кунда 100 тадан зиёд қатлама тайёрланиб, буюртма асосида республикамизнинг барча вилоятлари, қолаверса қўшни давлатларга ҳам етказиб берилмоқда.

Қатламачи аёллар ҳунарининг сир–асрорлари билан танишув пресс-тур иштирокчиларида  катта қизиқиш уйғотди.