Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Турон” мактаб театри танловининг туман босқичи ўтказилди

×

 2024-04-06 20:41:52    819

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Турон” мактаб театри танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.  

Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ушбу танлов ёшларни ижодий ва интеллектуал қобилиятини ривожлантириш ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилишини таъкидлаб, танлов қатнашчиларига улкан зафарлар тилади.

Ўқувчилар ўртасида театр санъатини кенг тарғиб қилиш, уларда нотиқлик маҳорати ва саҳна маданиятини шакллантириш, таълим муассасаларидаги ўқувчилар театр студиялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилаётган танловнинг туман босқичида 7-10-синф ўқувчиларидан иборат 11 та жамоа иштирок этди.

Танлов низомига кўра, иштирокчилар “Бизнинг мактаб”, “Маданият ва санъат билимдони” ҳамда “Театр-ибратхона” шартлари бўйича беллашиб, ўз истеъдодларини намоён этишди.  

Танлов якунларига кўра 49-мактаб жамоаси 1-ўрин, 26-мактаб жамоаси 2-ўрин ва 20-мактаб жамоаси 3-ўринга муносиб деб топилди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.