Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 53 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қоратепалик Маликахон аяга ногиронлик аравачаси етказиб берилди

×

 2024-05-07 16:25:22    588

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ижтимоий кўмакка муҳтож, ногиронлиги бўлган юртдошларимизни хар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий кўмак беришга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. 

Шу мақсадда бугун ҳам Республика ишчи гуруҳи вакиллари, 2-сектор раҳбари-туман прокурори ва “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази мутасаддилари иштирокида “Қоратепа” маҳалласида яшовчи Маликахон ая Исақованинг ҳам ҳолидан хабар олиниб, онахонга ногиронлик аравачаси топширилди.

Кўпдан буён мустақил ҳаракатлана олмайдиган 72 ёшли онахон бундай бундай эътибор ва ғамхўрликдан беҳад мамнунлигини изҳор этди.

Жисмоний имконияти чекланган юртдошларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли тадбирлар туманда давом этмоқда.