Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сизга таъзим, сизга эҳтиром, азиз оналар!

×

 2024-06-04 22:52:16    574

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Оналарга эҳтиром” фестивали доирасидаги маънавий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар, турли ижтимоий акциялар ва байрам дастурлари кўтаринки руҳда давом этмоқда.

“Ўзбекистонтумангаз” газ таъминоти бўлими ташаббуси билан бугунги ташкилланган тадбирга ҳам ушбу бўлим ишчи ходимлари ҳамда соҳа мутасаддилари ўз оналари билан бирга ташриф буюрди. 

“Madina Plaza Hotel” меҳмонхонасида ўтказилган тадбирда иштирок этган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳамда сектор раҳбарлари улуғ ва мўътабар зотларни эъзозлашга бағишлаб ўтказилаётган байрам қатнашчиларини самимий муборакбод этди. Азиз ва буюк сиймо-оналарга узоқ умр, бахту-саодат ва мустаҳкам соғлик, юрт равнақи, эл хизматида камарбаста бўлаётган фарзандлар тарбиясидаги шарафли ва масъулиятли ишларида омадлар тилади. Шу ўринда, ана шундай хайрли ташаббус, эзгу анъанани кўтаринкилик била давом эттирган бўлимнинг барча ходимларига миннатдорчилик билдирилди. 

Мўътабар онахонлар учун байрам дастурхони ёзилиб, уларга энг илиқ дил изҳорлари бот-бот айтилди. Онахонларга самимий меҳр ифодаси сифатида гўзал гулдаста ва эсдалик совғалари туҳфа этилди.

Фестивал доирасидаги мазмунга бой тадбирлар туманда катта кўтаринкилик давом этмоқда.