Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Элга меҳр-оқибат ва саховат намунаси: Ўзбекистон туманида минглаб кам таъминланган оилаларга бепул буғдой тарқатилмоқда

×

 2024-07-04 17:11:47    605

PDF yuklash
Chop etish


2024 йилги ғалла мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиб, улкан хирмон тўплашга эришган Ўзбекистон тумани фермерлари ўз фермер хўжаликлари аъзоларига, маҳаллалардаги эҳтиёжманд оилаларга бепул буғдой ва сомон боғламларидан тарқатиб, такрорий экин экиш учун ер майдонлари ажратиб беришмоқда.

Ҳамюртларга меҳр-оқибат, саховат ва ҳиммат намунаси сифатида баҳоланаётган эзгу амал бугун ҳам давом этди. 

Туман сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот мутасаддилари, терим отрядлари раҳбарлари, маҳалла раислари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда 200 нафарга яқин эҳтиёжманд оилалар учун бепул буғдой етказиб берилди. 

Йиғинда сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев дарҳақиқат, миришкор деҳқонлар яратган мўл ғалла хирмони савобли амалларга бой бўлаётганини таъкидлаб, саховат кўмакларини ўз эгаларига, хусусан ижтимоий ҳимояга муҳтож ва “дафтарлар”даги оилаларга йўналтиришда масъуллардан ташаббускорликни оширишни сўради. 

Жараёнда қатнашган фуқаролар ҳам бундай ғамхўрлик ва эътибордан мамнунликларини изҳор этиб, юрт тинчлиги, эзгу амал ҳамда меҳр-оқибат абадий бўлишлигини сўраб дуога қўл очдилар.

Эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ана шундай саховат тадбирлари туман бўйлаб давом этмоқда.