Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг республика босқичида совриндор бўлган деҳқонободлик ёшларнинг маҳалласида спорт майдончаси қурилади

×

 2024-07-06 11:46:28    989

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берилганидек, “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичларида Ўзбекистон туманилик ёшлар фаол иштирок этиб, Республика финал босқичи йўлланмасига эга чиқишган эди.

Ана шу спортсеварлар орасида “Деҳқонобод” маҳалласи ёшлари пойтахтда бўлиб ўтган якуний финал босқичи мусобақаларида ҳам салмоқли натижаларга эришди. 

Жорий йилнинг 3-5 июл кунлари Тошкент шаҳрида олимпиаданинг енгил атлетика бўйича финал босқичи баҳслари бўлиб ўтди. Мусобақаларда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сараланган, ҳудудий босқичларда ғолиб чиққан йигит-қизлар беллашдилар. Муросасиз кечган баҳсларда деҳқонободлик ёшлардан иборат жамоа 2-ўринни қўлга киритди. 

Эндиликда Деҳқонободда 270 миллион сўм маблағ эвазига замонавий спорт майдончаси барпо этилади.