Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайёр қабулда фуқаролар муаммоларига ечим изланди

×

 2024-07-19 14:44:54    862

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туман ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва аниқланган муаммоларни бартараф этишга қаратилган навбатдаги сайёр қабули бугун “Нурсух” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

Сайёр қабулда маҳалла аҳли ва бошқа ҳудудлардан ҳам ташриф буюрган фуқароларнинг коммунал соҳа, бандликни таъминлаш, уй-жой таъмири, моддий ёрдам, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, кадастр ва тадбиркорликни ривожлантириш каби ўттизга яқин мурожаатлари батафсил ўрганиб чиқилди.

Аҳоли вакиллари томонидан билдирилган мурожаатларнинг маълум қисмига шу куннинг ўзида ижобий ечим топилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар эса тегишли масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Қонуний ечимга эга бўлмаган ва низоли масалалар юзасидан соҳа мутасаддилари томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди.