Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 50 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Деҳқонобод” ва “Бозор Яйпан” маҳаллаларида тоза ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолар бартараф этилди

×

 2024-07-27 18:18:48    489

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида “Фарғона сув таъминоти” АЖ томонидан янги сув насоси ҳамда 600 метр тармоқ етказиб берилди. 

Мазкур тармоқ ва янги насос акциядорлик жамияти томонидан жалб этилган махсус техника, мутахассислар ҳамда аҳоли ташаббускорлигида белгиланган манзилларга ўрнатилди. Натижада эса ҳудуддаги 200 дан зиёд аҳоли хонадонларида тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланди. 

Шунингдек, “Бозор Яйпан” маҳалласидаги мавжуд сув иншоатида юзага келган муаммони бартараф этиш мақсадида, ушбу манзилга ҳам янги сув насоси етказиб берилди ва ўрнатилди. Натижада, маҳалладаги 150 дан зиёд аҳоли хонадонлари тоза ичимлик суви билан қайтадан таъминланди.