Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида янги ўқув йилига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

×

 2024-07-31 00:12:25    434

PDF yuklash
Chop etish


Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун “Шўрқишлоқ” маҳалласидаги 5-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари, ободонлаштириш ишларининг боришини кўздан кечирди.

375 нафар ўқувчи таҳсил оладиган билим масканида 2024/2025 ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Ўрганиш давомида туман раҳбари ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун аввало шарт-шароитларни янада яхшилаш ўта муҳим вазифа эканлигини таъкидлаб, масъулларга мавжуд камчиликларни тез фурсатда бартараф этиш борасида зарурий тавсия ва топшириқлар берди.