Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 63 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Профессионал таълим муассасасида янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилди

×

 2024-08-01 20:14:56    667

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун тумандаги Педагогика коллежига ташриф буюриб, янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатлари билан танишди.

Масканда 270 нафар ўқувчилар мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси ва ёрдамчи тарбиячиси йўналишларида таҳсил олишмоқда. 12 нафар педагог ходимлар кундузги, кечки, сиртқи ва дуал таълим йўналишларида уларнинг касбий маҳоратларини ошириб, сабоқ беришмоқда.

Ёшларнинг сифатли таълим олишини таъминлаш мақсадида, муассасани замонавий ахборот-коммуникация ускуналари билан жиҳозлаш ва кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Туман раҳбари мутасаддилар билан суҳбатда сифатли таълимга биринчи навбатдаги масала сифатида қараш лозимлигини таъкидлаб, коллежда тайёргарлик ишларини тизимли олиб бориш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан кўрсатмалар берди.