Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳаллаларда “Мустақиллик оқшомлари” байрам тадбирлари бошланди

×

 2024-08-06 10:16:01    645

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги барча маҳаллаларда “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остидаги мустақиллик оқшомлари бошланди.

Истиқлолимизнинг 33 йиллигига бағишланган байрам шодиёналари “Кичик Оқмачит” маҳалласида старт олди. 

Маҳалла аҳли, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари жам бўлган байрам тантаналари кўтаринки руҳда нишонланди.

Тадбирда сўз олганлар маҳалла аҳлини энг улуғ ва энг азиз айём билан қизғин табрикладилар.  

Бадиий дастур ва саҳналаштирилган чиқишлар, концерт дастурлари намойиши барчага манзур бўлиб, маҳалла аҳли Мустақиллигимизнинг 33 йиллигини зўр кайфият билан байрам қилдилар.

Мустақиллик оқшомлари тумандаги ҳар бир маҳаллаларда ана шундай кўтаринкилик билан ўтказилади.