Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Дўстлик” маҳалласининг 1 минг 200 метр ички йўли янгича қиёфа касб этиб, ҳудуд аҳлининг муаммолари ҳал этилмоқда

×

 2024-08-12 15:46:56    380

PDF yuklash
Chop etish


Ички йўлларнинг созлиги аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш ва қишлоқ инфратузилмасини ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.

Шу мақсадда, айни кунларда Ўзбекистон тумани “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1,2 километр носоз йўллар таъмирланиб, асфальтланмоқда. 

Мазкур бунёдкорлик тадбири Давлатимиз раҳбарининг ўтган июл ойида Фарғона вилоятига ташрифи давомида белгиланган манзилли дастур доирасида амалга оширилмоқда. Натижада эса, 5 та кўча янгича қиёфа касб этиб, равон йўллар маҳаллага ўзгача шукуҳ, фуқароларга эса қувонч бағишлаяпти.

Манзилли дастур доирасидаги бунёдкорлик тадбирлари туманда давом этмоқда.