Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Шакаробод ва Оқтепа маҳалласи аҳолиси ҳам “Мустақиллик оқшоми” ҳамда “Маънавият фестивали” тадбирларини кўтаринки кайфиятда нишонладилар

×

 2024-08-12 18:56:54    651

PDF yuklash
Chop etish


Хабар бериб борилаётганидек, Ўзбекистон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида “Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!” шиори остида байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Истиқлолимизнинг 33 йиллиги муносабати билан ташкилланаётган “Мустақиллик оқшомлари” шодиёналари ҳамда “Маънавият фестивали” тадбирлари Шакаробод ва Оқтепа маҳалласида ҳам кенг нишонланди.

Тадбирларда иштирок этган туман ҳокимлиги ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳудуд аҳлини қутлуғ байрам билан муборакбод этиб, маҳаллаларимиз қиёфаси янада гўзал ва обод, халқимиз фаровон, Мустақиллигимиз абадий бўлишига тилаклар билдирди.

Ташкилланган концерт дастурлари, она Ватанни, истиқлолимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар барчага жўшқин кайфият улашди.