Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Мустақиллик оқшомлари"-бахтиёр элнинг таронаси

×

 2024-08-13 23:16:03    525

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги барча маҳаллаларда ўтказилаётган “Мустақиллик оқшомлари” шодиёналари халқимизнинг улуғ ва ардоқли айёми-Истиқлол байрамига тайёргарликнинг энг муносиб ва бетакрор ифодасидир. 

Истиқлолимизнинг 33 йиллигига бағишланган тантана бугун “Сулаймон” маҳалласида ҳам шоду-хуррамликда кенг нишонланди.

Байрам кечасида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбари иштирок этиб, обод маҳалла эгалари-сулаймонликларни қутлуғ айём билан қизғин табрикладилар.

Бадиий дастурлар намойиши, хушовоз санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар, шодон рақслар барчага ҳуш кайфият ва завқ бағишлади

Якундаги ёрқин мушакбозлик эса иштирокчиларнинг байрамона кайфиятини янада кўтарди.