Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жамоатчилик фикри асосида “Қайнарбулоқ” маҳалласининг ҳам 3 минг метрдан зиёд ички йўллари созланди

×

 2024-08-14 18:48:25    870

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг “Қайнарбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли вакиллари ҳам ўзаро бирдамлик ва ташаббус кўрсатиб, “Очиқ бюджет” аxборот портали орқали ўз маҳалла йўлларини таъмирлаш учун овоз беришда фаол иштирок этишган эди.

Эзгу ният ва уюшқоқлик билан қилинган ҳаракат ўзини оқлаб, ушбу ташаббус энг кўп овозлардан (6141 та) йиғди.

Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар доирасида бюджетдан йўналтирилган 1 млрд 300 млн сўмдан зиёд маблағ эвазиган бугун маҳалланинг 3 минг 300 метр ички йўллари таъмирланиб, асфальтланди. Натижада маҳалла ўрамидаги ўнтага яқин кўча йўллари янгиланиб, кўркам тус олди. 

“Ташаббусли бюджет”да ғолиб таклифлар доирасида ҳудудлар инфразулмасини яхшилаш, узоқ йиллик муаммоларни бартараф этишга қаратилган тадбирлар туманда давом этмоқда.