Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳалла обод - юрт обод: Ўзбекистон туманидаги барча маҳалла ва масканларда умумхалқ ҳашари кўтаринки руҳда бошланди

×

 2024-08-24 09:36:12    546

PDF yuklash
Chop etish


Бугун - 24 август куни умумхалқ хайрия ҳашари бошланди.

Ҳашар азалдан миллий анъана ва удумларимизнинг ажралмас қисми саналган. Айни пайтда бу анъана ҳамжиҳатлик, бирдамлик, меҳр ва саховат рамзи саналган.

Мустақиллигимизнинг 33 йиллик айёми арафасидаги бу йилги умумхалқ ҳашари "Маҳалла обод - юрт обод" шиори остида ўтказилмоқда.

Эрта тонгдан ҳамжиҳатлик ва кўтаринкилик билан бошланган эзгу тадбир тумандаги барча маҳаллаларда, корхона, ташкилот ва муассасаларда уюшқоқликда давом этмоқда.

Сиз ҳам ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этиб ўз маҳаллангиз ободлигига ҳисса қўшинг!