Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет” доирасида 58-мактаб учун 120 ўринли янги ўқув биноси бунёд этилмоқда

×

 2024-09-05 14:12:34    406

PDF yuklash
Chop etish


“Ташаббусли бюджет” дастури доирасида Ўзбекистон тумани “Ўқчи туман” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 58-мактабда ҳам 120 ўқувчи ўрнига мўлжалланган қўшимча ўқув биноси қурилмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун мазкур таълим даргоҳида бўлиб, амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

1997 йилда 360 нафар ўқувчи ўрнига мўлжалланиб қурилган ушбу мактабда 430 нафар ўқувчилар таҳсил олиб келишмоқда. Табиийки, мактаб сиғимига нисбатан ўқувчилар сонининг кўплиги қатор ноқулайлик келтириб чиқарар эди.

Шу сабабдан, “Очиқ бюджет” порталига муассаса учун қўшимча янги ўқув биносини қуриш юзасидан таклиф киритилиб, жамоатчилик фаоллигида ушбу ташаббус 6 минг 200 тадан кўп овоз тўплади ва уни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 1 миллиард 200 миллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.

Айни кунларда “Саховатли Сотволди ота” масъулияти чекланган жамияти қурилиш ташкилотининг бунёдкорлари томонидан билим маскани учун 2 қаватли, 120 ўринли янги ўқув биноси барпо этилмоқда.