Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яйпандаги маданият маркази мукаммал таъмирланади

×

 2024-09-06 19:03:00    401

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳрида жойлашган 70-сонли маданият маркази мукаммал таъмирланади. 

1969 йилда барпо этилган масканни обод ва кўркам этиш тадбирлари Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида 2023 йилнинг 22 декабр куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши давомида берилган топшириқлар ижроси доирасида амалга оширилади.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун соҳа мутасаддилари билан ушбу марказда бўлиб, бажариладиган таъмирлаш-ободонлаштириш ишларининг дастлабки лойиҳа режасини батафсил муҳокама қилди. 

Мутасаддиларга лойиҳани янада мукаммал ишлаб чиққан ҳолда, тез кунларда бошланадиган мукаммал таъмирлаш ишларини ҳар томонлама сифатли ва муддатидан кечиктирмасдан амалга ошириш юзасидан аниқ вазифалар топширилди.