Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 55 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

×

 2024-10-07 15:02:42    558

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ва “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ ҳамкорлигида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкилланди. 

Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдулатиф Имомназаров, қайд этилган тижорат банклари вакиллари, туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, тадбиркорликни бошлаш истагидаги ёшлар ва маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари иштирок этди. 

Очиқ мулоқот тарзида кечган учрашув давомида мутасаддилар ва банклар масъуллари томонидан иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 сентябрдаги "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-312-сонли қарори ва 2024 йил 12 августдаги "Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш тўғрисида"ги ПФ-109-сонли Фармони мазмун моҳияти бўйича тушунтиришлар берилди.

Ўз ўрнида иштирокчилар ҳам кун тартибидаги мавзулар, хусусан тадбиркорлик фаолиятларини янада ривожлантиришга оид савол, таклиф ва мурожаатлар билан мутасаддиларга юзланиб, тегишли жавобларга эга бўлдилар.