Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 54 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшлар етакчиларининг муносиб фаолияти яқинлари олдида эътироф этилди

×

 2024-10-10 17:27:59    924

PDF yuklash
Chop etish


Президентимиз ташаббуси билан маҳаллаларда ёшлар етакчилари институтининг жорий этилганлиги бугун ёшлар мурожаатларини улар яшайдиган жойнинг ўзида ҳал этиш имконини бермоқда.

Ўзбекистон туманида ҳам ёшлар билан самарали ишлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва ҳаётда ўз ўрнини топишида маҳалладаги ёшлар етакчилари яқиндан кўмакчи бўлишмоқда. 

Ўз вазифасига сидқидилдан ёндошиб, самарали натижалар кўрсатаётган бир гуруҳ ана шундай ёшлар етакчиларининг фаолияти муносиб эътироф этилди. 

Туман ҳокимининг ўринбосари Муслимбек Аҳмедов ва тизим мутасаддилари ёшлар етакчиларининг хонадонига ташриф буюриб, уларнинг оила аъзолари билан учрашди. Эл хизматига, юрт корига камарбаста бўлаётган ана шундай фарзандларни муносиб тарбиялаб, вояга етказгани учун уларнинг ота-оналарига самимий миннатдорлик билдирилди. Туман ҳокимининг ташаккурномаси ва гўзал гулдасталар эҳтиром рамзи сифатида ўз эгаларига топширилди.