Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Энг илғор теримчи"лар рағбатлантирилди

2024-10-14 10:29:27 676
Айни кунларда Ўзбекистон туманида пахта йиғим-терими уюшқоқлик билан давом этмоқда. Ҳосилни йиғиб-териб олиш жараёнида эса теримчилар ва ҳашарчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар мунтазам ўтказиб борилмоқда.
15-октябрь - “Халқаро қишлоқ аёллари куни” олдидан ташкилланган "Энг илғор теримчи" танлови ҳам юқори кўтаринкиликда бўлиб ўтди.
Қолгандарё мавзесидаги “Маслаҳат Азиз” фермер хўжалигида ўтказилган танлов давомида туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфияхон Саримсоқова барча иштирокчиларни байрам билан самимий қутлаб, уларга фаровонлик ва оилавий бахту-саодат тилади.
Танлов ғолиблари ва фаол иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбирнинг бадиий қисмидаги концерт дастури эса барчага янада хуш кайфият улашди.