Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда

×

 2024-10-14 10:30:33    957

PDF yuklash
Chop etish


Ёшлар ўртасида ватанпарварлик руҳини ошириш, уларнинг қалби ва онгида дахлдорлик туйғуларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон туманида ҳарбий ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда. 

Хусусан, туманнинг чегара олди ҳудудларидаги маҳалла ва таълим масканларида ташкилланаётган бундай тадбирларда ёшлар вакиллари фаол иштирок этмоқда.

Фарғона ҳарбий прокуратураси, туман ҳокимлиги, мудофаа ишлари бўлими, миллий гвардия, ҳарбий қисмлар ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан “Янгиҳаёт” маҳалласидаги 28-мактаб ва Шакарободдаги 10-мактабларда ташкилланган шу мақсаддаги тадбирлар мазмунга бой ўтди. 

Ватанпарварлик тадбирларида айни мактаблар ўқувчилари билан биргаликда уларнинг атроф ҳудудлардаги билим масканларида таҳсил олувчи тенгдошлари ҳам қатнашдилар. 

Сўз олганлар юртимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, мудофаа тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтишди. 

Ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари ва қурол-аслаҳалар намойиши  ўқувчи-ёшларда катта таассурот қолдирди. Тадбирлар давомида ёшлар спорт мусобақаларида ҳам ўзаро беллашиб, ғолиб ва совриндорлар, шунингдек фаол иштирокчиларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.