Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 94 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тил – миллат кўзгуси, маънавият сарчашмаси

×

 2024-10-21 16:27:47    886

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинганининг 35 йиллиги ва Ўзбек тили байрами куни кенг нишонланмоқда. Жойларда қутлуғ санага бағишланган маданий-маърифий тадбирлар ташкилланяпти.

Ана шундай тадбирлар тумандаги 7, 46 ва 72-умумтаълим мактабларида ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Тадбирларда туман ҳокимлиги, маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, миллий гвардия ва бошқа ҳамкор муассасалар вакиллари, устоз-мураббийлар, ёшлар ва жамоатчилик иштирок этди. 

Табрик учун сўз олган мутасаддилар миллий қадриятларимиз гултожи бўлган она тилимизнинг тарихимиз ва тақдиримиз, бугунги ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти ҳақида тўхталиб, аждодларимиз эъзозлаган мазкур бебаҳо бойликни бугунги ёшлар ҳам асраб, моҳиятига путур етказмасдан бойитиб, авлодларга етказиши лозимлиги тўғрисида таъкидлашди.

Ёшлар томонидан ёд олинган шеърлар, намойиш этилган куй-қўшиқ ва саҳна кўринишларида она тилимизга бўлган ҳурмат-эҳтиром ифода этилди. 

Байрам тадбирлари туман масканларида юқори кўтаринкилик билан давом этмоқда.