Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 45 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Оғуфурушга жазо муқаррарлиги таъминланди

×

 2024-10-22 09:50:40    818

PDF yuklash
Chop etish


Судланувчи Ж.Б 2024 йил 5 апрель куни, қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахсдан келгусида сотиш мақсадида ҳар бир граммини 120.000 сўмдан оғирлиги 155 грамм деб ҳисобланган “гашиш” гиёҳвандлик моддасини жами 18.600.000 сўмга сотиб олиб, шу куни соат 13-00 ларда махсус харидор “О” исмли шахс билан Бешариқ тумани ҳудудида жойлашган “Лаззат” номли ошхонада кўришиб, ўрталаридаги келишувга мувофиқ 150 грамм кўп миқдордаги бир дона полиэтилен пакетга ўралган, ўткир ҳидли, тўқ жигарранг рангли, прессланган ҳолдаги “гашиш” гиёҳвандлик моддасининг ҳар бир граммини 170.000 сўмдан жами 25.500.000 сўм миқдоридаги пулга сотган вақтида ушланган.

Бундан ташқари, судланувчи Ж.Б қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахсдан 18.600.000 сўмга сотиб олган 155 грамм миқдордаги “гашиш” гиёҳвандлик моддасинининг 5 грамм кўп миқдордаги қисмини ўзида олиб қолиб, “гашиш” гиёҳвандлик моддасини ўтказиш мақсадини кўзламай, келгусида ўзи истеъмоли қилиши учун 2024 йил 5 апрель кунига қадар ўзининг кийими чўнтагида қонунга хилоф равишда сақлаб келган. 

Судланувчи Ж.Бга жазо тури ва меъёрини тайинлашда, жазони енгиллаштирувчи ҳолат деб жиноий қилмишига тўлиқ иқрорлиги ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, шахсини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, 2 нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб жиноятни ғараз ва бошқа паст ниятларда содир этганини деб топди.

Суд  Ж.Бни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди ва 273-моддаси 5-қисми билан айбли деб топиб, ЖКнинг 59-моддаси 3-қисмига асосан 8 (саккиз) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Б.Холматов

Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг судьяси