Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Зулфияхоним издошлари ўз иқтидорларини намойиш этдилар

×

 2024-10-31 10:25:05    674

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда 1999 йилда таъсис этилган Зулфия номидаги Давлат мукофоти баркамол, оқила хотин-қизларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон туманидаги 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Зулфия номидаги давлат мукофоти танловининг туман босқичи ўтказилди. 

“Зулфияхоним издошлари” деб номланган тадбир давомида мактаб фойесида ушбу мукофотга талабгор истеъдодли қизларни турли соҳалардаги ижодий намуналари кўргазмаси ташкил этилди. 

Қайд этилишича, танлов низомига кўра жорий йилги туман тадбирида ҳам 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 60 нафардан зиёд қизлар 7 та йўналиш бўйича ўз билим, истеъдод ва иқтидорларини намойиш этди.

Комиссия аъзолари томонидан номзодларнинг ижодий ишлари, ютуқлари белгиланган меъзонлар асосида баҳоланиб, иштирокчилар орасидан юқори кўрсаткичларга эришган, эътирофли ютуқ ва марраларни қўлга киритган, ибратли жамоатчилик ишлари билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган, ноёб истеъдоди ва иқтидори билан ном қозонган ёшлар сараланди. Энг муносиб 7 нафар номзод эса вилоят комиссиясига тавсия этилди.

Тадбир якунида унинг фаол иштирокчиларига туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари ҳам топширилди.