Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Жадидлар изидан" республика танловининг Ўзбекистон тумани босқичи ўтказилди

×

 2024-11-01 08:04:12    1066

PDF yuklash
Chop etish


Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни ҳамда буюк мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини кенг тарғиб қилиш, ёшларнинг маънавий дунёсини бойитиш, уларда мустақил ва танқидий фикрлаш ҳамда ватанпарварлик кўникмасини шакллантириш мақсадида "Жадидлар изидан" республика танловининг Ўзбекистон тумани босқичи ўтказилди.

Юқори кўтаринкилик билан ташкилланган танловда 4 та сектор доирасида юқори натижаларни қайд этган ўқувчи ёшлар 24-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган туман босқичида ўз билимларини яна бир бор синовдан ўтказдилар.

Тест ва оғзаки савол-жавоблар шартларида 6-8 синфлар ўртасидa 8-мактаб ўқувчиси Мухаммадазиз Нўмонов, 9-10 синфлар ўртасида эса 18-ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Жасурбек Қодиров ғолиб деб эътироф этилди ва танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди. 

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.