Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 49 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яйпанлик 56 ёшли спортчи яна бир халқаро югуриш марафонида маррага биринчи бўлиб етиб келди

×

 2024-11-05 12:00:20    1070

PDF yuklash
Chop etish


Самарқандда “Samarkand Marathon” анъанавий халқаро хайрия марафони бўлиб ўтди. Қайд этилишича, марафонда 40 га яқин давлатдан уч минг нафардан зиёд иштирокчи  2, 5, 10, 21 ва 42 километр масофани босиб ўтган.

Ушбу марафонда ҳам иштирок этган Ўзбекистон туманилик Ғайратжон Махмудов 55-59 ёш тоифасида 10 километр масофага югуриш баҳсларида маррани биринчи бўлиб забт этди.  

Ғолибларга сертификат, пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.

Таъкидлаш жоизки, 56 ёшни қаршилаган спорт ихлосманди  ва тарғиботчиси Ғайратжон Махмудов 44 йилдан буён мунтазам равишда спорт билан шуғулланиб келади. Бир неча йилдан буён юртимизнинг кўплаб шаҳарларида ўтказиб келинаётган турли халқаро марафонларда салмоқли натижаларни қўлга киритиб, қатор соврин ва медалларни қўлга киритган.