Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди

×

 2024-11-07 15:37:37    919

PDF yuklash
Chop etish


Бугун еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзоджон Полвонов иштирок этди.

Сессия ишида дастлаб, туман сайлов комиссияси раиси Шоҳрухбек Шокировнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.


Шунингдек, сессияда депутатлар партия гуруҳлари рўйхатга олиниб, туман кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Сессияда вилоят ҳокимининг Ўзбекистон тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзоджон Полвонов Ўзбекистон тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди.


Ўзбекистон тумани ҳокими лавозимига номзод Юлдашев Шерзоджон Акрамович томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастури тақдимот қилинди.

Номзод бўйича депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Депутатлар томонидан Ўзбекистон тумани ҳокими лавозимига Юлдашев Шерзоджон Акрамович номзоди тасдиқланди.