Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ташаббус туфайли “Ражабгарди” маҳалласидаги мактабгача таълим ташкилоти ҳам ўзгача чирой очди

×

 2024-11-25 17:20:46    561

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Ражабгарди” маҳалласидаги 44-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳам “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида мукаммал таъмирланди.

Янгиланган таълим маскани биноларини бугунги фойдаланишга топшириш маросими катта тантанага айланди. Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва сектор раҳбарлари, тизим мутасаддилари ва маҳалла жамоатчилиги иштирок этди.

1988 йилда барпо этилиб, вақт ўтиши билан маънан эскирган маскан инфратузилмасига оид мавжуд муаммолар муассасанинг аҳил жамоаси ва маҳалла фаоллари кўрсатган ташаббус натижасида бугун бартараф этилди. Лойиҳа доирасида ўзаро бирдамликда эришилган ғолиблик туфайли, болалар боғчасини мукаммал таъмирлаш учун бюджетдан 1 миллиард 200 миллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди. 

Бугун туманнинг яна бир бунёдкорлик ва ободлик манзилига айланган даргоҳда бу ерга қатновчи 180 нафар болалар учун замонавий ва қулай шароитлар ҳозирланди.