Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Нурсухда 2,5 млрд сўмлик лойиҳа асосида 350 дан зиёд хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди

×

 2024-11-26 17:54:08    613

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Нурсух” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Қақир2” қишлоғида кўп йилдан буён тоза ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммо мавжуд эди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 11-12 июл кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида белгиланган манзилли дастур доирасида мазкур муаммо бугунга келиб ижобий ҳал этилди. 

Дастур асосида ҳудудда янги ичимлик суви қудуғи қазилиб, жами 5 минг 200 метр тармоқ тортилди. Янги сув минораси ўрнатилиб, сув иншоати барпо этилди. Бунинг учун 2 миллиард 500 миллион сўм маблағ сарфланди ва натижада маҳалладаги 350 дан зиёд хонадоннинг тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланди.

Бугун ана шу янги лойиҳанинг фойдаланишга топшириш тадбирида нурсухликлар ҳаётбахш ислоҳотлардан беҳад мамнунликларини билдиришди. Маросимда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, мутасадди идоралар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.