Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фаол хотин-қизлар юртни яшнатувчи эзгу лойиҳа доирасида ниҳоллар экди

×

 2024-11-28 14:00:07    750

PDF yuklash
Chop etish


“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон туманида кенг кўламдаги кўкаламзорлаштириш тадбирлари, кўчат экиш акциялари қизғин паллага кирди.

Бугун туман оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан ташкилланган навбатдаги хайрли тадбир иштирокчилари ҳам она ер бағрига эзгу ниятлар билан 600 тупдан зиёд терак ва манзарали дарахт кўчатларини қадашди. 

Унда иштирок этган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов ва туман сектор раҳбарлари акция қатнашчиларига, уларнинг тимсолида яшил ҳудудларни кенгайтиришда муносиб ҳисса қўшаётган барча фидоий опа-сингилларга миннатдорлик билдирди. Давлатимиз раҳбари бошлаб берган мазкур лойиҳа вилоятимиз ҳудудларини ҳам яшил майдонларни кенгайтириш, гўзал боғ-роғлар яратиш ва теварак-атроф мусаффолигини таъминлаш имкониятини бераётганлиги таъкидланди.