Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани вакиллари “Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчилари” дея эътироф этилди

×

 2024-12-02 12:21:01    484

PDF yuklash
Chop etish


Фарғонада “Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Шахсий фазилатлари билан ёшларга намуна бўлаётган ёшлар етакчиларини рағбатлантириш, юксак билимли ва профессионал касбий маҳоратга эга бўлган истеъдодли ёш кадрларни аниқлаш, раҳбарлик лавозимларига тайинлаш ҳамда кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида анъанавий ўтказиб келинаётган тадбирда Ўзбекистон тумани вакилларининг фаолияти ҳам муносиб эътироф этилди. 

Танловда “Ёшлар баланси” тизими асосида самарали иш ташкил этган энг намунали маҳалла етакчиси”, “Ёшлар дафтари” тизими асосида самарали иш ташкил этган энг намунали маҳалла етакчиси”, “Ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил этган энг намунали маҳалла етакчиси” каби 10 та йўналиш кесимида иштирокчиларнинг фаолиятига баҳо берилди. 

Хусусан, якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон туманилик 7 нафар ёшлар етакчилари муносиб ўринларга эга чиқди. Улардан “Туркистон”, “Қайнар” ва “Даштчўлпон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшлар етакчилари ғолиб деб топилиб, танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.  

Танлов ғолиблари ташкилотчилари томонидан диплом ва пул мукофотлари билан билан тақдирланди.