Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Меҳр ва мурувват- энг улуғ инсоний фазилат

×

 2024-12-03 20:45:51    392

PDF yuklash
Chop etish


3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан бугун Ўзбекистон туманидаги Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида маданий тадбир ташкилланиб, байрам дастурхони ёзилди.

Унда туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази мутасаддилари, туман Кенгаши депутатлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди. 

Тадбирда сўз олганлар  бугун юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг марказида инсон қадрини улуғлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш турганлиги, имконияти чекланган юртдошларимиз доимий меҳр ва эътиборда эканлигини қайд этди.

Меҳр-оқибат ва самимиятга йўғрилган кеча давомида ижтимоий муассасада яшовчиларга энг илиқ тилаклар ва соғлик-саломатлик тиланиб, совғалар улашилди. Ташкилланган хайрли лойиҳалар, хусусан соғломлаштирувчи мусобақалар ва маданий тадбир намойиши иштирокчиларга хуш кайфият улашди.