Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Депутатлар боғи” кенгайди

×

 2024-12-03 20:49:12    379

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон туманининг ҳар бир ҳудудида мевали ва манзарали кўчатлар экиш ишлари олиб борилмоқда.

Туман аҳолиси ва ташаббускор фаоллар атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, ҳудудларни боғу бўстонга айлантиришда фаол иштирок этмоқда.

Лойиҳа доирасида бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг янги чақириқ депутатлари ташаббуси билан ҳам дарахт экиш акцияси ташкил қилинди. Тадбирда депутатлар, туман сектор раҳбарлари ва нуронийлар иштирок этди.

Халқ вакиллари томонидан туман марказидаги “Депутатлар боғи” ва унга туташ манзилда қўшимча янги манзарали дарахтлар экилиб, яшил маскан кенгайтирилди.