Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Пробация гуруҳи ҳисобидаги шахслар ижтимоий ҳаётга мослашмоқда

×

 2024-12-06 14:02:21    670

PDF yuklash
Chop etish


"Вилоят ҳудудида 109-сонли Фармойиш асосида ўтказилаётган “Алоҳида тоифадаги шахслар билан фуқаробай ишлаш” махсус профилактик  тадбирлари давомида вилоят Пробация Бошқармаси бошлиғи Х.Ташпулатов томонидан Ўзбекистон тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи назоратида турувчи шахслар билан профилактик тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида сайёр суд ўтказилиб 4 нафар назоратдаги шахсларни ЖИБ Ўзбекистон туман суди томонидан ЖКнинг 73-моддаси тартибида жазодан озод қилиниб 2 нафар (жкнинг 119-моддаси билан судланган И.Солиев ва Жкнинг 169-моддаси билан судланган Т.Давлатшинни) жазо тури озодликдан махрум қилиш жазосига алмаштирилди.


Туман ИИБ биносида Пробация Бошқармаси бошлиғи Х.Ташпулатов ва  ИИБ бошлиғи подполковник С.Абдуллаев томонидан Пробация гуруҳи ҳисобида туриб жазо ўтаётган 95 нафар назорат остидаги шахслар билан келгусида қайта жиноят содир этмаслик, суд томонидан белгиланган чекловларга тўлиқ амал қилиш хамда жиноят учун жазо муқаррарлиги ва қонун устуворлиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, хар бир назорат остидаги шахс расмий равишда огоҳлантирилди.