Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янги йил бўсағасида Ўзбекистон туманида яна бир мактабгача таълим ташкилотининг янги биноси фойдаланишга топширилди

×

 2024-12-24 20:19:34    615

PDF yuklash
Chop etish


Янги йил байрами арафасида Ўзбекистон тумани “Кичик Тагоб” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 35-давлат мактабгача таълим ташкилоти учун 150 ўринли замонавий бино қуриб битказилди. 

Муассасанинг фойдаланишга топшириш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва сектор раҳбарлари, таълим соҳаси мутасаддилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. 

Дастлаб, 1974 йилда дала шийпони сифатида барпо этилиб, кейинчалик 1984 йилда собиқ жамоа хўжалигига қарашли болалар боғчаси сифатида иш бошлаган мазкур маскан мослаштирилган ва таъмирталаб бинода фаолият юритиб келган. Сўнгги вақтларда муассасада 130 нафар болалар тарбияланаётган эди.

Ушбу кўп йиллик муаммони бартараф этиш мақсадида унинг ўрнида 150 ўринли, 2 қаватли замонавий маскан барпо этилди. Инвестиция дастури доирасида бунёд этилган муассасанинг қурилиш ишларига 3 млрд 880 млн сўмдан зиёд маблағ сарфланди.