Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 37 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Беш ташаббус олимпиадаси”да фаол иштирок этган 200 нафарга яқин Ўзбекистон туманилик ўғил-қизлар эътироф этилди

×

 2024-12-24 20:26:19    604

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилда ҳам “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган турли спорт мусобақалари ва маданий-маърифий танловларда Ўзбекистон тумани ёшлари фаол иштирок этди. 

Бугун Яйпандаги маданият марказида мазкур спорт мусобақалари ва танловларнинг туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда туман сектор раҳбарлари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида март ойида бошланган мусобақалар, "Ёш китобхон", "Ёшлар овози", "Заковат", "Мушоира", "Ёш мусаввирлар" каби қатор танлов ва фестивалларнинг маҳалла, сектор ҳамда туман босқичларида 40 минг нафарга ёшлар қамраб олинди.

Беш босқичли олимпиаданинг нафақат туман, балки вилоят ва Республика босқичи мусобақаларида ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказган иқтидорли ва зукко ўғил-қизлар салмоқли натижаларни қўлга киритишди.