Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 57 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сессия ишида долзарб масалалар муҳокама этилди

×

 2024-12-27 12:47:48    1948

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги учинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Сессия ишида “Ўзбекистон-2030” стратегиясини Ўзбекистон туманида сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида;

туман маҳаллаларидаги ҳоким ёрдамчилари томонидан “Оилавий тадбиркорлик” дастурлари доирасида ажратилаётган имтиёзли кредитлар самарадорлиги бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида;

“Аёллар дафтари” юритуви натижалари ва мазкур жамғарма ҳисобидаги маблағлардан оқилона ва мақсадли фойдаланиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳақида;

Ўзбекистон туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида;

туманда ерга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган, ҳужжатдаги ва амалдаги майдони бир-биридан фарқ қиладиган ерлар ва ушбу ерлардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисидаги ва бошқа масалалар кўриб чиқилди. 

Сессия якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.