Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган ҳарбий-ватанпарварлик ва маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

×

 2025-01-13 10:39:27    697

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳридаги маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

“Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри” шиори остидаги тадбирда туман ҳокимлиги, мудофаа ишлари бўлими, давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Тадбирда табрик учун сўз олганлар Қуролли Кучларимиз бугунги кунда нафақат юртимиз тинчлиги ва осойишталигининг таянчи, балки ўзбек халқи ватанпарварлиги, бирлиги ва қудратининг ҳақиқий рамзига айланганини қайд этдилар.

Маданият бўлими ва ёш ижодкорларнинг ватанпарварлик мавзусидаги куй-қўшиқ ва чиқишлари, ҳарбийлик касбини эгалламоқчи бўлган йигит-қизларнинг кўргазмали намойишлари йиғилганларга кўтаринки руҳ ва байрамона кайфият улашди.