Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани маҳаллаларида тозалик тадбирлари амалга оширилмоқда

×

 2025-01-23 16:52:30    653

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда юртимиз бўйлаб кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида ҳам Ўзбекистон тумани ҳудудларида атроф муҳит тозалигини таъминлаш мақсадида мутасадди муассасалар томонидан муайян ишлар бажарилмоқда. 

Маҳаллаларда чиқиндиларни тўпланиши боғлиқ ноқулайликларни олдини олиш мақсадида соҳанинг меҳнаткаш фидоийлари ўз хизмат вазифаларини имкон қадар бекаму-кўст бажаришга ҳаракат қилишмоқда.

Хусусан, туман экология атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими ҳамда "Қўқон Махсус Санитар Сервис" МЧЖ ходимлари белгиланган режа-жадвалга мувофиқ маҳаллаларда тўпланган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, ҳудудларни озода сақлаш тадбирларини амалга оширмоқдалар.