Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 45 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокими “Даханақақир” маҳалласида сайёр қабул ўтказди

×

 2019-10-31 17:43:13    237

PDF yuklash
Chop etish


30 октябр куни Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Қахрамонжон Джураев “Даханақақир” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.

Қабулда туман ҳокимлиги масъул раҳбарлари, тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла мутасаддилари ҳамда 37 нафар маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

Қабул жараёнида маҳалла ҳудудида яшовчи фуқоралар ўзларини қийнаётган муаммолар билан биргаликда, кўпчилик манфаатига хизмат қиладиган хусусий боғчаларнинг қурилиши, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминоти, чиқиндиларини ўз вақтида олиб чиқиб кетиш, йўл белгиларини янгилаш каби мурожаатлар билан қатнашди.

Ҳудуддаги Истиқлол кўчасида яшовчи фуқаро Абдувохид Қурбоновнинг ички йўлни шағаллаштириш бўйича, Мустақиллик кўчасида яшовчи фуқаро Ёрмаджон Хамдамовнинг суюлтирилган газ балон таъминоти бўйича, Шодлик кўчасида яшовчи фуқаро Мухаббатхон Раупованинг уй-жойини таъмирлаш бўйича, Каримдевона МФЙ Янги йўл кўчасида яшовчи фуқаро Шохидахон Ёқубованинг йўллардаги пиёдалар юриш йўлакчаларини тартибга солиш бўйича билдирган мурожаатлари шу жойнинг ўзида ижобий ечимини топди.

Бошқа барча мурожаатларни ҳам муддатидан кечиктирмай ўрганиб чиқиш ва натижаси бўйича муаллифларга маълум қилиш юзасидан мутасадди корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

                                                                                      Ўзбекистон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати