Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Аёл борки, олам мунаввар!

×

 2020-03-05 17:15:25    226

PDF yuklash
Chop etish


Инсон зоти борки, оламдаги барча яхшилик ва эзгуликларни, ҳаёт сиру-асрорлари ва сабоқларини онанинг меҳру-саҳовати туфайли ўрганади.

Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Оилани ҳам, жамиятимизни ҳам бирлаштириб, унга файзу барокот киритадиган хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам аслида мўтабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир.

Ҳақиқий шарқона эъзозу эҳтиромга кўмилган хотин-қизларимизга бағишланган байрамлар баҳорнинг илк ҳафтасида туманимиз бўйлаб ҳам бошланиб кетган.

Бугун, тумандаги марказий маданият ва аҳоли дам олиш марказида бўлиб ўтган “Аёл борки, олам мунаввар!” номли концерт дастурида ҳам азиз аёлларимиз яна бир бор улуғланди. 

Туман ҳокимлиги, туман маданият бўлими ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда опа-сингилларимиз маънавий хордиқ чиқардилар.

Айниқса, маданият бўлими марказларининг бадиий жамоалари ҳамда 28 ва 52-мактаб жамоаларининг фаол ташаббуслари, хотин-қизларимизни эъзозловчи чиқишлари тадбир иштирокчилари томонидан алоҳида эътироф этилди.

Истеъдодли ёшлар томонидан айтилган куй-қўшиқлар нозик қалб эгаси бўлган аёлларнинг дилларини хушнуд этди.

Янграган дилрабо қўшиқларга мунис аёллар, ёш ва лобар қизларнинг шўх-шодон рақслари тадбирга янада ажиб завқ-шавқ бағишлади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати