Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кунлик дезинфекция тадбирлари мунтазам ўтказилмоқда

×

 2020-03-25 19:16:29    264

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокимлиги, туман Cанитария-эпидемиологик осойишталик маркази, туман хўжалик хисобидаги дезинфекция станцияси ва фавқулодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда бугун, 25 март куни ҳам туман ҳудудларида кенг қамровли дезинфекция ишлари ҳамда аҳолини коронавирусдан ҳимояланишида хабардорлик даражасини ошириш ишлари олиб борилди.

Хусусан, Қушқўноқ, Даштчўлпон, Яккатут, Қудаш қишлоқларида, Ғалаба мавзеси, Шўрсув маҳалласи, Хаётобод, Ўқчи қишлоқларида жойлашган кўп қаватли уйлар кириш йўлакларида ва хонадонларида (жами 500 дан ортиқ аҳоли хонадонларида), Яйпан шаҳар А.Жомий, Туркистон, Зиёкор кўчаларидаги 40 дан ортиқ савдо ва маиший хизмат шахобчаларида, Яйпан шаҳридаги А.Навоий номидаги маданият ва истирохат боғидаги атракционлар, ўйин майдончаларида зарарсизлантириш ишлари ўтказилди.

Шунингдек, туман ҳудидаги “Қўқон дарвоза автошоҳбекати”да 120 дан ортиқ турли русумдаги йўловчи ташиш автотранспортларида дезинфекция ишлари амалга оширилди.

Коронавирус инфекциясини олдини олиш бўйича 350 нусхадаги эслатма варақалари аҳолига тарқатилиб, тиббий гигиенага амал қилиш ва карантин қоидалари тушунтирилди.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати